Кўп мурожаат этиладиган савол – абитуриент ўз паспорти алмаштириш муддати етганлиги учун топширишган бўлса қандай йўл тутади?
Паспорт алмаштириш учун ҳужжатларингизни ИИБга топширган бўлсангиз-у, лекин ҳали янги паспорт тайёр бўлмаган бўлса ва энг асосийси ОТМга ҳужжат топширишнинг энг сўнги санасигача (20 июль) тайёр бўлишига кўзингиз етмаса, унда қуйидаги тартибда ҳужжат топширишингиз зарур:
1) Паспорт алмаштириш учун ариза топширган ички ишлар бўлимининг “Хорижга чиқиш, келиш ва фуқаролик” бўлимига юзага келган вазият тўғрисида мурожаат қиласиз.
2) ИИБ Сизга ҳақиқатдан паспортингизни алмаштириш учун топширганлигингизни тасдиқлаб, махсус 9-шакл (Форма-9) кўринишидаги маълумотнома тўлдириб беради.
3) 9-шаклда Сизнинг суратингиз ва паспортда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар акс эттирилиб, ушбу маълумотнома ИИБнинг махсус муҳри билан тасдиқланади.
4) Тайёр бўлган 9-шакл вақтинчалик паспорт ўрнини босади.
5) Ушбу ҳужжат билан бемалол ОТМга ҳужжат топшира оласиз. Қабул комиссиядагилар мазкур маълумотномани “бу ўтмайди” деб қайтаришга ва қабул қилишни рад қилишга ҳақли эмас.