Берлин шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Германиядаги вакиллиги ҳамкорлигида ўзбек халқ эртаклари тақдимоти бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирга немис мактабларида таълим олаётган 80 дан ортиқ ўқувчилар иштирок этишди. Бу тадбир айни пайтда Берлин шаҳрида бўлиб ўтаётган “Берлин эртаклар ҳафталиги“ доирасида ташкил этилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Германиядаги вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.
Эртаклар ҳафталигига бундан 30 йил олдин асос солинган. 1989 йилда Берлин деворининг тинчлик йўли билан йиқитилиши Германия тарихида ўз ўрнига эга. Ҳеч қандай қон тўкилишисиз икки немис давлатлари бирлашган йилда ташкил қилинган Берлин эртаклар ҳафталигининг асосий шиори „Эртаклар чегара танламас“ бўлиб, шу кунга қадар турли давлатлар, тиллар ва эртакларни бир бирига боғлаш учун ажойиб кўприк вазифасини эгаллаб келмоқда.
Шу муносабат билан ўзбек халқ эртаклари орқали Ўзбекистоннинг бой маданияти ва тарихи ҳам кичик эртаксевар китобхонларга намойиш этилди. Жумладан, „Зумрад ва Қиммат“ ва бошқа ўзбек халқ эртаклари немис тилида ўқиб берилди.
NIGOH.UZ САЙТИДА ГЕРМАНИЯ МАВЗУСИГА ОИД БОШҚА МАТЕРИАЛЛАР
- Германиядан қайтишим билан ўзим учун велосипед сотиб оламан
- Германия: Коронавирусга қарши курашиш усуллари ёхуд ўлим ҳолати камлигининг уч омили
- Европалик журналистлар Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларига қизиқмоқда
- Берлиндаги етакчи оммавий ахборот воситалари тажрибаси ўрганилди
- “MDR – Der Mitteldeutsche Rundfunk”дан нималарни ўрганиш мумкин?