Америка ўқувчилари биринчи синфда дарс бошлашдан олдин, ватанимга содиқман, деб қасамёд қилишади.
Чехияда энг ёмон баҳо – «5», аъло баҳо – «1» экан.
Норвегияда ўқувчилар 8-синфгача баҳоланмас экан.
Ҳиндистонда болалар 4 ёшдан мактабга боришади.
Фин мактабларида дарс ўтишда ўқитувчига ёрдамчи ҳам қатнашади.
Хитой мактабларида дарс бошланишидан олдин ўқитувчию ўқувчи биргаликда бадантарбия қилишга мажбур.
Япон мактабларида ошхона бўлмайди.
Япон мактабларида ручка ўрнига қалам ишлатилади.
Финландияда ҳар қандай об-ҳавода ҳам ўқувчилар танаффусда синфдан ташқарига чиқишга мажбур.
Куба мактабларида ўқувчилар қишлоқ хўжалик ишларига ўргатилади.