Республика Таълим маркази яхши ўқитувчини оддий ўқитувчидан ажратиб турадиган 5 фазилат ҳақида постни эълон қили. Қуйида уни айнан келтирамиз
1. Яхши ўқитувчи ўқувчиларини ҳурмат қилади ва уларнинг туйғуларини пастга урмайди.
Уларни нафақат «таълим олувчи» ва «тарбияланувчи», балки инсон сифатида қабул қилади, болаларнинг ҳис-туйғуларга бўлган ҳуқуқини тан олади. Мактаб ўқитувчиси тайёргарлик даражасидан қатъи назар, барча ўқувчилар билан диққат билан ишлайди: у сабр билан тушунтиради ва агар ҳамма ҳам дарҳол англай олмаса, ғазабланмайди.
2. Яхши ўқитувчи ҳам болаларга, ҳам ўзига талабчан
Айнан шу уйғунлик муҳим аҳамиятга эга – сабаби болалар ўқитувчи шунчаки топшириқларни бажариш ёки қоидаларга риоя қилишни талаб қилмаётганини, балки ўзи ҳам уларга риоя қилиб, ваъдаларни бажараётганини кўришади. Шу тариқа у ривожланади, ўз фанига қизиқади – у илмий воқеалар, кашфиётлардан хабардор, ўқитишнинг турли усулларини билади ва улардан фойдаланади. Ўқитувчининг ўзини ўзи қадрлаши ҳам кўп жиҳатдан шунга боғлиқ.
3. Яхши ўқитувчи синфда соғлом ҳиссий муҳитни сақлайди: ундан қўрқишмайди, унга саволлар беришади, унга ишонишади
Албатта, ўқитувчи ва болалар ўртасида бир оз масофа бўлиши керак, аммо ишончли муносабатларни ўрнатиш ва сақлаб қолиш муҳимдир. Болалар дарс давомида ёки ундан кейин ўқитувчидан ниманидир аниқлаб олишлари, муаммолари ҳақида гаплашишлари, маслаҳат сўрашлари, фикрлари, ғоялари билан ўртоқлашишлари мумкинлигини билишлари керак. Ана шундагина улар унга қулоқ солишади. Бола учун унинг фикри ёки ҳиссиётларига нисбатан катталарнинг бефарқ бўлмаслиги жуда муҳимдир.
4. Яхши ўқитувчига мактабда ишлаш қизиқ ва чарчоқни қандай енгишни билади
Касбнинг муаммоларидан бири бу ҳиссий чарчашдир. Ўқитувчининг иши алоқа ўрнатиш, катта масъулият ва босимни талаб қилади. Чарчоқ кўпайиб бориб, меҳнатга бўлган иштиёқнинг сезиларли пасайиши кузатилади. Бу ўқитиш сифатига таъсир қилиши мумкин. Иш унуми пасайишини сезиш ва кучни тиклаш муҳимдир.
5. Яхши ўқитувчини боланинг бутун ҳаёти қизиқтиради
Ўқитувчи нафақат болаларнинг мактабдаги ютуқлари ва муваффақиятсизликларидан хабардор, балки уларнинг мактабдан ташқаридаги ютуқлари ва қийинчиликлари, шахсий қизиқишлари ва севимли машғулотлари ҳақида ҳам билади. Бу боланинг шахсияти ҳақида тўлиқроқ тасаввурга эга бўлишга ва ўзаро алоқанинг энг яхши усулини топишга ёрдам беради.