Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 6 ноябрдаги «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4884-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғи лойиҳаси regulation.gov.uz сайтига муҳокамага қўйилди.
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда умумтаълим муассасалар директорларини қўшимча моддий рағбатлантириш, мукофотлаш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилди.
Ушбу ҳужжат лойиҳаси иловасида «Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида» Низоми тасдиқланмоқда.
Шу билан бирга:
✅умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида, жамғарма маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаси раҳбарлари бир марталик тўловлари билан рағбатлантириш;
✅туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда 1, 2, 3 – ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорларига кейинги ўқув йили давомида лавозим окладига нисбатан мос равишда ҳар ойлик 30, 20, 10 фоизлик устамалар белгиланади шакллантириш;
✅умумтаълим
муассасаси битирувчиларининг 90 фоиз ва ундан юқори қисми олий таълим муассасасига
ҳар йил олий таълим муассасаларига Қабул қилиш давлат комиссияси томонидан белгиланган
квоталар доирасида ёки халқаро тан олинган
ОТМ рейтингларидаги TOP-1000 таликка ўқишга қабул қилингани
учун ушбу умумтаълим муассасаси директорига кейинги ўқув йили давомида лавозим
окладининг 100 фоиз миқдоригача ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш;
✅умумтаълим муассасаси ўқитувчилари сифат таркиби кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўқув йили якуни бўйича умумтаълим муассасаси директорларини бир марталик моддий рағбатлантириш;
✅туман
(шаҳар) халқ таълими бўлими ходимларини, ўз иш фаолиятида юқори натижаларга эришган,
лавозим йўриқномасида белгиланган вазифаларни ташаббускорлик билан ҳамда
сифатли
ва виждонан бажарилишидан келиб чиқиб, лавозим окладига ҳар ойлик устамалар
белгилаш;
✅шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ходимларига ҳисобот даврдаги иш натижалари бўйича мукофотлаш ҳамда уларга белгиланган ҳолатларга моддий ёрдам кўрсатиш белгиланмоқда.
Халқ таълими вазирлиги юқорида келтирилган буйруқ лойиҳасини янада такомиллаштириш учун барчани муҳокамаларда фаол иштирок этишларини сўрайди. Буйруқ лойиҳасининг муҳокамаси 2021 йилнинг 7 январига қадар давом этади.