1991 йил 1 январда “Халқ сўзи” – “Народное слово” газеталарининг биринчи сони чиқди.
2004 йил 1 январда юртимизда “Спорт” телеканали ўз фаолиятини бошлади.
Муҳим воқеалар:
2008 йил 1 январда Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси бекор қилинди.
Бугун туғилган кунлар:
1921 йил 1 январда Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджонов таваллуд топди. У 1994 йилда “Шуҳрат” медали, 1996 йилда “Дўстлик”, 1998 йилда “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган.
1931 йил 1 январда ҳайкалтарош, Ўзбекистон халқ рассоми Абдумўмин Бойматов дунёга келди.