Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Муҳиддин Пўлатов 1978 йил 3 январда Иштихон туманида туғилган.
Муҳиддин Пўлатов 2000 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишини, 2002 йил шу университетни Аудит мутахассислиги бўйича магистратурасини тугатган.
У меҳнат фаолиятини 1998 йил хусусий акциядорлик тижорат банкида биринчи тоифали мутахассис, ҳисобчиси лавозимидан бошлаган. Кўп йиллар давомида олий таълим тизимининг турли бўғинларида ишлаган. Хусусан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқув бўлими назоратчилигидан ўқитувчи, марказ раҳбари, бошқарма бошлиғи, декан ва проректор лавозимида меҳнат қилган.
Муҳиддин Пўлатов 2017 йилдан буён Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректори вазифасида ишлаб келмоқда. У 2017 йил фан доктори илмий даражасини, 2019 йил профессор илмий унвонини олган.