Ҳозирги вақтда Президент мактаблари Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларида мавжуд.
2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Президент мактабларини қуриш ишлари олиб борилди.
Жорий йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида Президент мактабларининг қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Матбуот котиби Анвар Умаров хабар берди.
Мазкур 10 та Президент мактаби 2021-2022 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.