Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси 1966 йилги зилзиладан сўнг марказий хиёбонга қурилган илк замонавий иншоотдир.
Ташқи кўринишидан очилган китоб шаклини эслатувчи 17 қаватли меҳмонхонани қуришда қуёш нурини тўсувчи қурилма-панжаралардан фойдаланилган. Муҳташам иншоот атрофдаги бинолар билан ўзаро уйғунлаштирилган.
Меҳмонхона XX аср охирларида реконструкция қилиниб, халқаро стандартларга мос ҳолда хизмат кўрсатиш сифатини йўлга қўйган. Бугунга келиб бу масканда бир нечта ресторан, конференция заллари, бизнес марказлари жой олган.
Турли халқаро форум ва фестиваллар ўтадиган кунларда “Ўзбекистон” меҳмонхонаси хорижлик меҳмонлар учун бош қароргоҳ вазифасини ўтамоқда.





Манба: ЎзА
Изоҳ: Мақоланинг кириш қисмига жойланган тарихий сурат интернетдан олинган бўлиб, уни баъзи манбалар «Ўзбекистон» меҳмонхонаси қурилиши» деб номлаган.