Biz haqimizda

NIGOH.uz Икром Аввалбоевнинг шахсий блог-сайти. 

Икром Аввалбоев 1986 йил 28 мартда Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган. У 2011 йилда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.  Айни пайтда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Маҳаллий ахборот таҳририяти бош муҳаррир ўринбосари вазифасида ишлайди.

Nigoh.uz шахсий блог-сайтида асосан лойиҳа муаллифининг оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллари жойлаб борилади. Шунингдек, бу ресурсда унинг турли мавзулардаги шахсий фикрлари, бошқа ижодкорларнинг долзарб, қизиқарли мақолалари ҳам тўпланади. Хуллас, бу – шунчаки блог, шунчаки хобби.

***

Қуйидаги маълумотлар эски ахборот, тўхтаб қолган лойиҳа деб қабул қилинсин… 🙂   

ЛОЙИҲА ВА УНИНГ МАҚСАДИ ҲАҚИДА

Икром Аввалбоев (лойҳа муаллифи)

Мазкур лойиҳа даставвал ёшлар аудиториясига мўлжаланган ижтимоий-сиёсий газета шаклида эълон қилиниши режалаштирилган. Бироқ глобал тармоқ имкониятлари ҳисобга олиниб, портал шаклида ташкил қилиниши белгиланди.

Шунга кўра, 2014 йилнинг декабрь ойида “Nigoh.uz – Yoshlar axborot portali” деб номланган блог-сайт ишга тушди.

Ўқувчи, абитуриент ва талабалар ҳаёти ҳамда бугунги кунда ёшларни энг кўп қизиқтираётган мавзулардаги мақолаларни мунтазам эълон қилиб боришни ўз олдига мақсад қилган сайт қисқа фурсатда ўз муштарийларига эга бўла бошлади.

“Google Analytics” маълумотларига кўра, дастлабки икки-уч ойда www.nigoh.uz веб-манзилига бир кунда ташриф буюрувчилар сони 1500-2000 кишига етди. Бундай натижа билан блог ҳар ойда 45 000-60 000 ўқувчини қамраб олди.

Фаолиятимизнинг ярим йиллигида “портал” муштарийлари ҳар 24 соат ҳисобида 4-5 минг нафарга етди. Доимий ташриф буюрувчилар сони ортиши билан сайтда техник муаммолар кузатила бошлади. Шундан сўнг, сайт вақтинча синов ҳолатига ўтказилди.

2018 йил бошидан “Nigoh.uz – Yoshlar axborot portali” бутунлай янги қиёфа, қўшимча қулайлик ва мукаммал техник ҳолат билан қайта иш бошлади. Лекин лойиҳани қўллаб-қувватлашда моддий механизм яхши ишлаб чиқилмагани учун у яна тўхтиб қолди.

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР

  • Эълон қилинган янгиликлар ва таҳлилий материалларни Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларимизда ҳам кузатиб бориш имконияти бор.
  • Telegram мессенжеридаги @nigohUZ деб номланган каналимизга аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
  • “Nigoh.uz – Yoshlar axborot portali” рамзий белгиси ва рукнлари лотин алифбосида жойлаштирилди. Материалларни келгусида ҳам лотин, ҳам крилл алифбосида эълон қилиб бориш режалаштирилмоқда.
  • Сайтимиз яратилишида замонавий имкониятлардан тўлиқ фойдаланилган бўлиб, унга интернет тармоғига уланиш имконияти мавжуд бўлган барча қурилмалардан енгил кириш мумкин.
  • Фойдаланилаётган компьютер, телефон ва бошқа қурилмаларнинг имкониятига қараб сайтнинг дизайни қулайлик яратиш мақсадида ўзгаради.
  • “SAVOL-JAVOB” бўлими ҳақида: саволларга берилаётган жавоблар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган бўлса-да расмий мақомга эга эмас. Берилган жавоблар тавсиявий характерга эга.

    “Nigoh.uz – Yoshlar axborot portali” архивидан (2013 йил. Январь)

“Nigoh.uz – Yoshlar axborot portali” архивидан (2015 йил.)

“Nigoh.uz – Yoshlar axborot portali” архивидан (2015 йил.)

Электрон манзил: ikrom.8690@mail.ru

Телеграм мессенжери орқали боғланиш учун: @Ikrom_Avvalboyev

© 2014 - 2019 Nigoh.uz - Ikrom Avvalboyevning shaxsiy blogi. | | Yandex.Metrica

| |