Президент сўзи фақатгина бош ҳарф билан эмас, кичик ҳарф билан ҳам ёзилиши мумкин.
Давлат олий мансабини ифодалашда бош ҳарф билан ёзилади:
— Ўзбекистон Республикаси президенти ❌
— Ўзбекистон Республикаси Президенти ✅
— «Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида»ги Қонун ❌
— «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонун ✅
Бошқа барча ҳолларда, агар сўз гап бошида келмаса, кичик ҳарф билан ёзилади:
— Ўзбекистонда Президент сайловлари ❌
— Ўзбекистонда президент сайловлари ✅
— Бизнинг Биринчи Президентимиз ❌
— Бизнинг биринчи президентимиз ✅
— Қабул қилинган Президент қарорлари ❌
— Қабул қилинган президент қарорлари ✅
— ЎФА Президенти ❌
— ЎФА президенти ✅