Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сонли “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари тасарруфида Сурхондарё вилоятида “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.
Мазкур лицейига юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 3 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларни ишга таклиф қиламиз.
“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейининг ўқитувчилари ва бошқа ходимларига “Темурбеклар мактаби”нинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади. “Ёш чегарачилар” лицейи ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:
ўқитувчилар учун – 5 баробар;
психолог учун – 3 баробар;
ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари – 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.
“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф этилади:
-она тили ва адабиёти;
-рус тили ва адабиёти;
-тарих;
-инглиз тили;
-физика;
-астрономия;
-алгебра;
-геометрия;
-кимё;
-биология;
-география;
-маънавият асослари;
-давлат ва ҳуқуқ асослари;
-жисмоний тарбия;
-информатика ва ахборот технологиялари;
-чакирувга қадар бошланғич тайёргарлик.
“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.
Номзодларга қуйидагилар талаб этилади:
таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан ўз фанини ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича сертификат;
Хорижий тилни билиш даражасини аниқловчи сертификат IЕLTS ёки ДТМ; таълим йўналиши бўйича чоп этилган илмий мақолалар рўйхати; илмий ишлари рўйхати; илмий унвон.
“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейининг манзили: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси 35-уй.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2021 йилнинг 25 январидан 25 февралига кадар ДХХ Чегара қўшинлари 9785-сонли ҳарбий қисмга (Сурхондарё вилояти Термиз тумани Янгиариқ аҳоли пункти, мўлжал Мудофаа вазирлиги дала-ўқув майдони олдида) ёки 76-229-95-52 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.